Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент метросида илк бор аёллар машинист бўлиб иш бошлади

Тошкент метросида илк бор аёллар машинист бўлиб иш бошлади

Электропоезд машинисти лавозимига талабгорлар орасидан илгари метрополитеннинг турли тузилмаларида ишлаган 16 нафар ходим танлаб олинди.

Аёллар учун машинистлик бўйича танлов 2024 йилда Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан эълон қилинган. Танловда метрополитеннинг турли бўлимларида ишлаган ходималар иштирок этган. Номзодлар суҳбат, тиббий кўрик ва психологик тестдан ўтган.

Улар 11 ой давомида интенсив ўқув курсларини ўташган: поездлардан фойдаланиш қоидалари, техник тузилиши ва пневмоқурилмалар ишлаш принципларини ўрганишган.

Айни пайтда аёл машинистлар мураббийлар назорати остида ишламоқда, аммо яқин келажакда улар таркибларни мустақил равишда бошқаришни бошлайди.

Киритилди: 10:38 08.05.2025. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!