Тошкент метрополитенига яна янги тўрт вагонли 3 та метро поездлари олиб келинди.
Ушбу поездлар белгиланган йўриқномага асосан 9−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
2025 йил январь-февраль ойларида яна 6 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида: Метрополитен 2024 йил 31 декабрда 3 та “Метровагонмаш” (Россия) заводида ишлаб чиқарилган поезд олганини эълон қилган эди.