School 21 Tashkent кампусида INNOVATIVE AI HACKATHON 2025 бўлиб ўтди. Тадбир International Coding Academy, School 21, IT Park Uzbekistan ва University of Münster томонидан ташкил этилди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Германия, Кипр ва бошқа мамлакатлар Тошкентда бирлашди.
Икки кун давомида турли мамлакатлардан келган жамоалар сунъий интеллект ва дизайн тафаккури методологиясидан фойдаланган ҳолда глобал чақириқлар устида ишлади. Хакатон мавзуси - БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва уларга эришиш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, хакатоннинг вазифаси нафақат ғоялар танлови, балки реал ечимлар учун сунъий интеллектни қўллашга тайёр халқаро ҳамжамиятни шакллантиришдан иборат. Бу тажриба алмашиш, ҳамкорлар топиш ва Марказий Осиёда янги лойиҳалар учун илҳом олиш имкониятидир.