Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Каламуш икки ёшли боланинг қулоғини еб қўйди (фото)

Каламуш икки ёшли боланинг қулоғини еб қўйди (фото)

Икки ёшли бола Гаврдаги квартирасида катта каламуш ҳужумидан сўнг жиддий жароҳат олди. Бу воқеа бино аҳолисининг норозилигига сабаб бўлди, улар кўп йиллар давомида антисанитария ва кемирувчилар кўплигидан шикоят қилиб келади.

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Ота-онасининг сўзларига кўра, Исмоил исмли бола ўз тўшагида қон ва каламуш ахлатига беланган ҳолда топилган. Боланинг қулоғи оғир шикастланган, кемирувчи қисман чайнаган, шунингдек, юзи ва қўли яраланган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, кичкинтой шунчалик қўрқиб кетганки, ҳужум пайтида у қичқирмаган.

"Энг ашаддий душманим ўз фарзандини мен ўзимникидек ҳолатда топишини истамасдим" - деди жабрланувчининг онаси.

Касалхонага ётқизилганидан кейин қўлидаги оғир инфексия туфайли Исмоилнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Шифокорлар тери трансплантацияси ёки қулоқни қайта тиклаш ҳақида ўйлашмоқда.

Воқеа содир бўлган бино аҳолиси каламуш муаммоси юзасидан бир неча бор шикоят қилгани, аммо бошқарув компанияси самарали чора кўрмаганини айтишмоқда.

Каламуш икки ёшли боланинг қулоғини еб қўйди (фото)

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 1422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!