Беларус президенти Александр Лукашенко Украина етакчиси Владимир Зеленский билан музокара ўтказишни хоҳлашини айтди.
Бу ҳақда Лукашенко "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Мен у билан гаплашишни истардим. Менимча, маслаҳатлашувга киришиш вақти келди. Россия армияси барча жабҳалардаги йирик аҳоли пунктларини назоратга олди ва уларни у ердан тўхтатиш қийин бўлади", - деди Лукашенко.
Лукашенконинг фикрича, Зеленский “тўхтамаса, бутун Украинани йўқотади”.
“Украина можароси бўйича яхши таклифлар бор, уларни бошқалар қатори АҚШ президенти Дональд Трамп эшитган”, — деди Лукашенко.