"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг ўнг қанот ҳимоясидаги муаммолари ҳақида гапирди.
Сўнгги ўйинларда ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини ҳозирда жароҳат олган Абдуқодир Ҳусанов бажариб келаётганди. Журналистлар испаниялик мураббийдан клубга ушбу позиция учун янги ўйинчи керакми, деб сўрашди.
"Ҳозирча билмайман. Бу позицияда ўйнаган Ҳусановдан мамнунман. Бундан ташқари, у ерда Матеус Нуньес, Рико Льюис, ҳатто Жон Стоунс ҳам ҳаракат қилиши мумкин. Шу маънода ҳаммаси яхши, аммо клуб янги футболчи қидиряптими ёки йўқми, ҳозирча билмайман," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report.
Шанба куни "шаҳарликлар" ўз майдонида "Бёрнли"га қарши баҳс олиб боради.