«Олтин тўп-2006» совриндори Фабио Каннаваро, «Спорт-Экспресс» маълумотларига кўра, бир вақтнинг ўзида икки миллий жамоа — Қозоғистон ва Ўзбекистондан тушган таклифларни рад этди.
Манбанинг айтишича, 52 ёшли мутахассис бу таклифларни мулойимлик билан рад этган, чунки у ватанга қайтиб, мавсум давомида имконият туғилса, А Серияси клубларидан бирини бошқаришни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон ОАВларида машҳур мураббий билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ Каннаваро Италияда ишлаш имкониятига кўпроқ эътибор қаратмоқда.
Мураббийлик фаолияти давомида Каннаваро «Ал-Аҳли», «Гуанчжоу Эвергранд», «Ан-Наср», «Тяньцзинь Цюаньцзянь», Хитой миллий терма жамоаси, шунингдек Европада «Беневенто», «Удинезе» ва Загребнинг «Динамо» клубларида ишлашга улгурган.