Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент–Ҳожикент йўналишидаги электропоезд носозлик сабаб ҳаракатдан тўхтатилди

A A A
Тошкент–Ҳожикент йўналишидаги электропоезд носозлик сабаб ҳаракатдан тўхтатилди

Тошкент–Ҳожикент йўналишидаги электропоезд носозлик сабаб ҳаракатдан тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 20 июнь, якшанба куни соат 08:18 да содир бўлган. Тошкент–Ҳожикент йўналишида ҳаракатланувчи 6429-сонли электропоезд «Оққовоқ» темир йўл бекатида тўхтатилган. Ҳолат сабаблари ўрганилганида тяговий электродвигателдан тутун чиққани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда электровозни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:27 20.06.2021. Ўқилди: 1866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!