Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар олиб келинди

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар олиб келинди

Тошкент ҳайвонот боғига тўрт ёшли «Тайфун» ва урғочи «Багира» Wildlife care бошқарув компанияси ёрдамида олиб келинди.

«Айни пайтда биз уларни ҳар хил вольерларга жойлаштирдик, вольерлар тўсинлар ва ёғоч тахталар билан жиҳозланган, у ерга тупроқ сифатида қум ёйилган. Ички қисм сомон билан изоляция қилинган, жониворларнинг ўйинлари учун йирик қушларнинг патлари тўлдирилган тўп ва ўйинчоқлар мавжуд. Пантералар уларни жуда яхши кўрадилар», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, «Тайфун» ва «Багира» менюси уларнинг йиртқич табиатига тўлиқ мос келади — мол гўшти, ҳафтада бир марта — қуёнлар, шунингдек, сут ва тухум.

Пантераларнинг териси тим қора рангга эга — диққат билан қаралса, унда доғларни кўриш мумкин. Хулқ-атвор нуқтаи назаридан, пантерлар, кичикроқ бўлишига қарамай, йўлбарслар ва шерларга қараганда хавфлироқдир, чунки улар анча фаол ва ҳаракатчан.

Киритилди: 21:11 18.11.2022. Ўқилди: 2698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!