Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда 1-ўринга чиқди.
IQAir порталида соат 8:00 ҳолатига Ўзбекистон пойтахти ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, айни шу вақтда шаҳарда PM 2,5 майда дисперс заррачалари миқдори 140,3 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу ЖССТ тавсиясидан 28,1 марта (5 мкг/м3) ортиқ.