Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент бозорларида қанча миқдорда истеъмолга яроқсиз гўштлар аниқланди?

Тошкент бозорларида қанча миқдорда истеъмолга яроқсиз гўштлар аниқланди?

Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида сотилаётган 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари яроқсиз экани аниқланди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳри деҳқон бозорларидаги 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик махсулотлари, 163,8 млн дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси томонидан лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.

Аниқланишича, 6,8 тонна гўшт ва гўшт махсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлган ва ушбу маҳсулотлар савдодан четлаштирилган ва зарарсизлантириб йўқотилган.

Давлат ветеринария хизмати томонида жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли хонадонларида парваришланаётган 563 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, 7,3 млрд сўмлик пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган.

Киритилди: 11:19 19.05.2022. Ўқилди: 1996 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!