Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент бош режаси ўзгармайди. Мурод Назаровнинг таклифи рад этилди

Тошкент бош режаси ўзгармайди. Мурод Назаровнинг таклифи рад этилди

Қурилиш вазири ўринбосари Давронжон Адиловнинг айтишича, Тошкент бош режасига ўзгартириш киритиш бўйича ҳеч қандай расмий таклиф келиб тушмаган. Шунингдек, бу масала ҳозирча Қурилиш вазирлигининг кун тартибига ҳам киритилмаган.

Вазирлик бош режага ўзгартиришлар фақат илмий ёндашувлар ва жамоатчилик фикри асосида амалга оширилишини маълум қилди.

2024 йил декабр ойида тасдиқланган Тошкент бош режаси 2045 йилгача амал қилиши кўзда тутилган бўлиб, унда қурилишлар рухсат этилган меъёрлар асосида олиб борилиши белгиланган.

Киритилди: 14:48 26.07.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!