Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини 2025/2026 ўқув йилидан Урганч давлат университетининг мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давом эттиради.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудида ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни 7 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда:

дастлабки 5 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;

ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича қобилияти бор 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган мактабга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб раҳбари, ходимлари ва ўқувчилари учун белгиланган ташкилий, академик ва молиявий шарт-шароитлар татбиқ этилади.

Киритилди: 09:37 01.05.2025. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!