Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент аэропортида шамол йўналишининг ўзгариши сабаб бир нечта самолётлар қўна олмади

Тошкент аэропортида шамол йўналишининг ўзгариши сабаб бир нечта самолётлар қўна олмади

Тошкент халқаро аэропортида шамол йўналишининг кескин ўзгариши туфайли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу сабабли қуйидаги рейслар қўна олмади:

  • "Қанот Шарқ" авиакомпаниясининг Камран – Тошкент йўналишидаги HH-2232 рейси (қўниш вақти 16:35);

  • "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Махачқала – Тошкент йўналишидаги HY-9732 рейси (қўниш вақти 16:42);

  • "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Деҳли – Тошкент йўналишидаги HY-424 рейси (қўниш вақти 16:51) Самарқанддаги захира аэродромга йўналтирилди.

Шунингдек, "Air Astana" авиакомпаниясининг Астана – Тошкент йўналишидаги KS-123 рейси Туркистондаги захира аэродромга қўнишга қарор қилди.

Маҳаллий вақт билан соат 16:30 да вазият барқарорлашди, аэропортда ҳаво қатнови қайта тикланди. Ҳозирда аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Захира аэродромларга қўнган самолётлар Тошкентга қайта учиш учун тайёрланмоқда.

🌀 Эслатиб ўтамиз: шамол силишуви — бу қисқа масофа ичида шамолнинг йўналиши ёки тезлигининг кескин ўзгариши ҳолатидир. У горизонтал ёки вертикал бўлиши мумкин ва самолётларга парвоз, кўтарилиш ёки қўниш пайтида сезиларли таъсир кўрсатади.

Киритилди: 17:42 19.06.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!