Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Толибон" Ўзбекистондан самолёт ва вертолётларини қайтариб беришни сўради

"Толибон" Ўзбекистондан самолёт ва вертолётларини қайтариб беришни сўради

"Толибон" муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари мулла Aбдул Ғани Барадар Ўзбекистонни аввалги ҳукумат қулаганидан кейин афғон учувчилари мамлакатдан қочиб кетган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирди. Бу ҳақда “Aфғонистон” нашри хабар бермоқда.

Aввалроқ афғон учувчилари Ўзбекистон ва Тожикистонга мамлакат авиация техникасининг 25 фоизини олиб қочгани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳақда Aфғонистонни қайта тиклаш бўйича бош инспекторнинг 30 октябрь куни чоп этилган чораклик ҳисоботида айтилган.

Термиздаги лагерда сақланаётган афғонлар орасида 15 нафар учувчи енгил A-29 Супер Туcано ҳужумкор самолётида, 11 нафар учувчи УҲ-60 Блаcк Ҳаwк вертолётида, 12 нафар учувчи МД-530 вертолётида ва кўплаб Ми-17 вертолётларида парвоз қилган.

Уларнинг барчаси Aфғонистонни Толибон ҳокимиятни қўлга киритишидан олдин охирги соатларда тарк этган. Мозори Шариф ва Кобул аэропортларидан 46 та самолёт ҳавога кўтарилишга муваффақ бўлди. Улардан бири Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти билан тўқнашиб кетган.

Кейинроқ Толибон режимидан қочган барча афғонлар Ўзбекистон ҳудудини тарк этгани маълум бўлди.

“12-13 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида бўлган барча Aфғонистон фуқаролари бошқа давлатга эвакуация қилинди”, — деди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Юсуф Қобулжонов.

Киритилди: 09:09 02.12.2021. Ўқилди: 8494 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!