Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху, унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматчиларга туҳмат қиладиган шахсларга қарши икки қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди.
Биринчи қонун лойиҳаси фуқароликдан маҳрум қилиш имкониятини назарда тутади. Иккинчиси эса туҳмат ишлари бўйича ундирилиши мумкин бўлган компенсация миқдорини 20 бараварга оширишни кўзда тутади.
📣 Баёнот Исроил армиясининг Ғазодаги амалиётлари ҳақидаги «NAZA» ҳужжатли фильми намойиш этилганидан сўнг янгради. Фильм муаллифларининг таъкидлашича, тинч аҳолининг оммавий равишда ҳалок бўлиши зарба бериш ҳақидаги қарорларга тизимли равишда киритилган.