Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида «Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистондан келган мутахассисларни Россияда ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Телеграм-канал Baza га Россиянинг Афғонистондаги бизнес маркази раҳбари Рустам Хабибуллин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи 100 нафар афғон ишчиси аллақачон Москва, Санкт-Петербург ва Татарстандаги қурилиш майдонларида фаолият юритмоқда. Улар орасида тўшсозлар, пайвандчилар, бўёғичлар, электрчилар ва бошқа қурилиш соҳасидаги мутахассислар бор.
«Чеченистон, Дагистон ва Қраснодар ҳудудларидан улар учун иш рухсатномалари олишни кутиб турибмиз. Шунингдек, Афғонистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассислари Россия қишлоқ хўжалиги вакилларига хизмат кўрсатишга тайёр. Бу чорводорлар, ветеринарлар, агрономлар.
Яқинда эса озод қилинган Россия ҳудудлари — ДXР ва ЛXР га Афғонистондан келган қурилиш мутахассисларидан иборат гуруҳни юборамиз», — деди Хабибуллин.