Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Толибон Афғонистонда валюта операцияларини тақиқлади

Толибон Афғонистонда валюта операцияларини тақиқлади

Афғонистонни назорат қилувчи «Толибон» ҳаракати мамлакатда валюта операцияларини тақиқлашини эълон қилди, Ички ишлар вазирлиги қоидабузарларга қаттиқ жазо берилиши ҳақида огоҳлантирди.

«Афғонистон Ислом Амирлиги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра (Толибон ўз ҳукуматини шундай атайди ) ер, уйлар, дўконлар, бозорлар, уйлар, квартиралар, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини сотиб олиш ва сотиш, ижара ва чет эл валютасига асосланган ипотекалар қатъиян ман этилади», - дейилади чоршанба куни Ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда.

«Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги вилоятлардаги барча ички ишлар бошқармалари ва разведка хизматларини доимий назорат қилиб бориш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш қатъий бўйича топшириқ беради. Қоидабузарлар шариат ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади», дейилади ҳужжатда.

Киритилди: 05:40 30.06.2022. Ўқилди: 2401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!