15 август куни Афғонистон пойтахти Кобулдаги АҚШнинг собиқ элчихонаси олдидан “Толибон”нинг зирҳли машиналари ҳаракатланди. Улар ҳарбий парад доирасида “Толибон” байроқлари ва шиорларини намойиш этди.
“Толибон” 2021 йилда АҚШ ва унинг иттифоқчилари чиқиб кетиши фонида ҳокимиятга қайтганида, улар 1990-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошидагига қараганда эркинроқ бошқаришга ваъда берганди.
Халқаро ташкилотлар ва БМТнинг таъкидлашича, “Толибон” сўнгги беш йил ичида Афғонистон дуч келган табиий ва гуманитар инқирозларни ҳал қилишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда, афғон аёллари қаттиқ чекловлар остида қолмоқда. Шунингдек, Афғонистонда турли қуролли ва террорчи гуруҳларнинг фаолияти давом этаётгани мамлакат барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.