Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг "опий" гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг "опий" гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро 49 кг 599 гр “опий” моддасини ўзининг бошқарувида бўлган DAF русумли юк автомашинасининг юкхонасидаги хуфиёна жойга яширган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманига олиб келган вақтида ашёвий далиллар ушланди.

Терговга қадар текширув давомида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситаси келгусида Хоразм вилояти ҳудудида сотилиши режалаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддасининг 2-қисми ва 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Киритилди: 07:05 14.06.2025. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!