Ҳарбий ва сиёсий таҳлилчи Марк Слебода Dialogue Works билан суҳбатда Эрон АҚШ учун Украинадан кўра муҳимроқ бўлиб қолди ва Киев Вашингтоннинг ёрдамидан умид узишга тайёрланиши кераклигини айтиб ўтди.
"Украина учун мўлжалланган юкларнинг Яқин Шарққа жўнатилиши мисолини аллақачон кўрдик. Ва бу ҳали бошланиши. Қўшма Штатларнинг сиёсий аралашуви дарҳол йўналишини ўзгартирди", деди у.
Таҳлилчи, шунингдек, Қўшма Штатлар энди Украина можароси юкини ўзлари учун "истиқболлироқ" бўлган минтақа учун қўшинларни бўшатиш мақсадида Европага юклашга ҳаракат қилишини таъкидлади.