Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини кафолатловчи келишувни имзолашга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар Исроил ҳужумларни тўхтатса, Теҳрон ҳам Исроилга қарши зарбаларни тўхтатади.
Бундан аввал, Трамп Эронни келишувга келишга чақирган эди. Шу билан бирга, АҚШ ва Теҳрон ўртасида бугунга мўлжалланган музокаралар навбатдаги раунди бекор қилинган.