Исроил билан тўғридан-тўғри тўқнашув бошланганидан бери илк бор Эрон пойтахтида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ёруғ кунда ишга тушди.
Исроил армияси операция бўйича оралиқ натижаларни эълон қилди: уч кун ичида Исроил Эрон ҳудудидаги 720 дан ортиқ ҳарбий объектларга ҳужум уюштирган. ЦАХАЛ (Исроил Мудофаа Кучлари) вакилларининг таъкидлашича, айнан ўтган тун 50 та қирувчи самолёт Теҳронда жойлашган Эроннинг ядровий лойиҳаси объектларига зарба берган.
Бундан ташқари, Исфаҳонда ҳарбий ишлаб чиқариш доирасида фақат “Шаҳед” дронлари эмас, балки ядро қуролини яратиш устида ҳам иш олиб борилган. Исроил армияси вакилининг айтишича, у ерда 2021-йилдан бери уранни бойитиш учун зарур инфратузилма қурилган.
Шу орада, Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси (ИИСҚ) саккиз нафар юқори мартабали ҳарбий ходим, жумладан, Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Амир-Али Ҳожизода нинг ҳалок бўлганини эълон қилди.