Эрон Қуролли Кучлари бош штаби раҳбари Амир Хотамийнинг таъкидлашича, Эрон армияси Исроилнинг мамлакатга қарши биринчи ҳужумлариданоқ “тўлиқ самимият билан” ҳаракат қилган.
Унинг сўзларига кўра, эндиликда Эрон қуролли кучлари “тўлиқ тайёргарлик билан Исроилга қарши самарали ва қатъий зарбаларни амалга оширади”.
Бу баёнот яримрасмий Mehr ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган.