Эрон томонидан Исроилга сўнгги ҳужумда қўлланган ракеталар "юқори ҳалокатли" каллаклар билан жиҳозланган.
Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги масаладан хабардор манбасига таяниб хабар берди.
Бундан ташқари, охирги ҳужум доирасида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қаттиқ ёқилғида ишлайдиган тактик бошқариладиган "Ҳажж Қасем" баллистик ракетасидан фойдаланган.
2020 йилда ҳалок бўлган ИРҚнинг “Ал-Қудс” махсус бўлинмалари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний номи билан аталган “Ҳажж Қасем” баллистик ракетаси 1,4 минг км дан ортиқ масофани босиб ўтади.