Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тожикистонда содир бўлган зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлди

Тожикистонда содир бўлган зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлди

"Зилзила вақтида Тоғли Бадахшон ҳудудининг Устурпаст қишлоғида уч ёшли бола уй девори остида қолиб, ҳалок бўлди", дея хабар бермоқда Аsia-Plus Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрел куни эрталаб соат 9:24 да ер силкиниши юз берди. Унинг эпицентри Раштдан 21 км шимолда ва Душанбедан 160 км шимоли-шарқда жойлашган. Эпицентрда 7 баллик зилзила кучи сезилган. Рашт туманида ер силкиниши кучи 5–6 баллни, Душанбеда эса тахминан 3 баллни ташкил этди.

Кун давомида Рашт туманида яна икки марта ер силкиниши кузатилди — соат 12:41 ва 13:33 да, уларнинг кучи тахминан 3-4 балл атрофида бўлди.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 29 та уй ва 1 та мактаб зарар кўрган.

Киритилди: 19:37 13.04.2025. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!