Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги лайклар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди

Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги лайклар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди

Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги лайклар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди.

Бу ҳақда “Озодлик радиоси”нинг тожик хизмати хабар бермоқда.

Мамлакат президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайклар учун жавобгарликни жиноий кодексдан чиқариб ташлашни кўзда тутувчи қонунни имзолади.

Хабар берилишича, бу ўзгартишлар жиноий кодекснинг икки моддасига тегишли бўлиб, интернетда терроризмга очиқ чақириқлар ва уни оқлаш ҳолатлари учун жазо белгиланган эди. 2018 йилдан буён ушбу моддалар доирасида ҳатто минимал фаоллик, яъни бундай постларга лайк босиш ёки уларни улашиш ҳам киритилиб, бунинг учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган эди.

Лайклар учун жазони бекор қилиш ташаббуси шахсан Имомали Раҳмон томонидан илгари сурилган. У 2024 йил баҳорида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ушбу қоидаларни ортиқча ва кенг қамровли тарзда қўллаётгани учун танқид қилган. Президент амалда қўлланилган қонунга барҳам беришни ва интернетдаги фаоллик учун одамларни жазолаб бўлмаслигини таъкидлаган.

Тожикистон прокуратураси маълумотига кўра, мамлакатда 1500 дан ортиқ киши ижтимоий тармоқлардаги изоҳлари ва реакциялари учун жазо муддатини ўтаб келмоқда.

Киритилди: 19:41 14.05.2025. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!