Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тожикистонда бир неча жиноят содир этгани учун давлатлараро қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Тожикистонда бир неча жиноят содир этгани учун давлатлараро қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Ўскемен шаҳрида бир неча жиноятлар содир этгани учун давлатлараро қидирувда бўлган Тожикистон фуқароси қўлга олинди.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари тезкор-қидирув тадбирлари давомида Ўскемен шаҳридаги ижарага олинган хонадонлардан бирида хорижлик жиноятчини қўлга олди. 25 ёшли тожикистонлик фирибгарлик ва ўғирлик учун бир йилдан ортиқ қидирувда эди.

“Ҳозирги вақтда эркак вақтинча сақлаш ҳибсхонасига сақланмоқда. Тожикистон Республикасидаги ҳамкасбларга жиноятчининг жойлашуви ҳақида хабар юборилди. Уни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, — дейилади вилоят ПД матбуот хизмати хабарида.

Йил бошидан буён Шарқий Қозоғистон вилояти ПД ходимлари томонидан 20 га яқин қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинди.

Киритилди: 23:20 26.02.2024. Ўқилди: 1176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!