Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистон аҳолиси 10 миллион нафарга етади

A A A
Тожикистон аҳолиси 10 миллион нафарга етади

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Статистика маркази аҳолиси сонининг тез ўсишини инобатга олган ҳолда, яқин икки ой ичида аҳоли сони 10 миллионга кўпайишини башорат қилмоқда.

Бу марказнинг эълонига биноан, жорий йилнинг дастлабки уч ойида Тожикистон аҳолиси 43,5 минг кишига ошиб, 9 миллион 934,4 минг кишига етган.

Маълумот учун, Тожикистон собиқ Иттифоқ давлатлари орасида аҳоли сонининг ўсиши бўйича биринчи ўринда туради.

Жаҳон банки сўнгги 30 йилида мамлакат аҳолиси 76,6 фоизга ўсганини маълум қилди.

Ўзбекистонда аҳоли сони 63,4 фоизга, Туркманистонда 59,2 фоизга, Қирғизистонда 47,7 фоизга ва Қозоғистонда 14 фоизга ўсган.

Киритилди: 17:11 24.06.2022. Ўқилди: 10353 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!