Трамп Эрдўған Украинадаги урушни якунлашда муҳим рол ўйнаши мумкинлигини айтди.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, Москвада ҳам, Киевда ҳам Туркия етакчисига ҳурмат билан қаралади.
"Россия Эрдўғанни ҳурмат қилади. Украинада ҳам шундай. У менинг дўстим. Нега? Чунки мен қатъиятли йигитлар билан тил топиша оламан. Мен кучсизлар билан чиқиша олмайман. Эрдўған мен билан жуда яхши муносабатда бўлади. Биласизми, NATO'да Эрдўған билан муаммолар пайдо бўлганда, улар менга қўнғироқ қилишади ва мен муаммони дарҳол ҳал қиламан. Бунақа ҳолатлар тез-тез содир бўлиб туради", — деди Трамп Air Force One самолёти бортида журналистлар билан мулоқотда.