Трамп Тime журналидан янги сони муқовасидаги ўз суратини алмаштиришни талаб қилди, деб ёзмоқда Тime.
"Тime журнали мен ҳақимда яхши мақола ёзган, аммо ундаги сурат эҳтимол, барча даврлардаги энг ёмонларидан бири. Расмда сочларим кўринмай қолган, бошимни тепа қисмида эса жуда кичкина, сузиб турган тожга ўхшаш нарса турибди. Бу ҳақиқатан ҳам ғалати! Мен ҳеч қачон турли бурчаклардан суратга тушишни ёқтирмаганман. Бу жуда ёмон расм, уни алмаштириш зарур. Улар нега шундай қилишганига ҳайронман", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Аввалроқ, Ғазо секторида тинчлик битими тузилгани ва исроиллик гаровдагилар озод этилгани муносабати билан Тime журнали ўз муқовасига АҚШ президенти Доналд Трампнинг суратини жойлагани айтилган эди.