Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистон аҳолиси 10 миллион кишига етди

A A A
Тожикистон аҳолиси 10 миллион кишига етди

Кеча 24 июль куни Душанбе шаҳрининг 2-туғруқхонасида Тожикистоннинг 10 миллионинчи фуқароси дунёга келди, унинг исмини Фирдавс, деб қўйишди, дейилади «Ховар» агентлиги тарқатган хабарда. Тожикистон Марказий Осиёда аҳолиси кўплиги бўйича учинчи ўринни эгаллаб ўз позициясини янада мустаҳкамлади, деб ёзмоқда агентлик.

Чақалоқнинг отаси меҳнат мигранти, онаси уй бекаси. Фирдавс ушбу оиланинг бош фарзанди бўлди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон чақалоқнинг ота-оанасини табриклаб, Душанбе шаҳри раисига чақалоқ туғилган оилани турар жой билан таъминлашга кўрсатма берган.

Хабарда айтилишича, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали Махфират Шокировага уч хонали уй ажратиш бўйича тегишли фармойишни имзолаган.

Демография, аҳоли бандлиги ва ижтимоий статистика бўлими бошлиғи Абдували Набизоданинг таъкидлашича, Тожикистон аҳолисининг 50,7 фоизи эркакалар ва 49,3 фоизи аёллардан иборат. Шунингдек, болалар ва 18 ёшга тўлмаган фуқаролар сони аҳлининг 40 фоизини ташкил этади.

Киритилди: 14:27 25.07.2022. Ўқилди: 4244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!