Тинчлик Кенгашининг Ғазо бўйича махсус вакили Николай Младенов ва катта маслаҳатчиси Арье Лайтстоун Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху билан учрашди.
Журналист Барак Равид бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар бермоқда.
Манбага кўра, Младенов ва Лайтстоун Нетаньяхуга АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган 20 банддан иборат режага мувофиқ Исроил Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатишга ваъда берганини эслатишди.