Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе фаолиятини Водийда давом эттиришга яқин турибди.
Маълумотларга кўра, 44 ёшли мутахассис Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан музокараларнинг сўнгги босқичига келган.
Аввалроқ, Кападзега Индонезия Олимпия терма жамоасини бошқариш таклиф этилганди, аммо у фақатгина миллий терма жамоани бошқаришни ўйлаб кўришини айтган.