Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тимур Кападзе: "Мундиалга оз вақт қолди, муносиб тайёргарлик кўришимиз керак"

Тимур Кападзе: "Мундиалга оз вақт қолди, муносиб тайёргарлик кўришимиз керак"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва футболчимиз Азизбек Турғунбоев Ўмонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мусобақага тайёргарлик яхши кетмоқда, барча футболчилар оптимал ҳолатда. Легионерларимиз аста-секин йиғинга қўшилмоқда. Бу турнир биз учун фойдали бўлади, бор эътиборимизни мусобақага қаратганмиз. Ватан жамоаси битта – унга ҳаммамиз мухлислик қиламиз. Мундиалга оз вақт қолди, муносиб тайёргарлик кўришимиз керак.

Сўнгги йилларда футболимиз ривожи учун барча шароитлар яратилмоқда, ислоҳотлар давом этмоқда. Машарипов ва Ашурматов биз учун жиддий йўқотиш. Баъзи футболчилар клубларида ўйин ўтказиб кейинроқ йиғинга қўшиляпти, тактик ва жисмоний тайёргарлик учун вақт кам, лекин бу табиий жараён. Бироқ бубҳолат бошқа футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият яратади.

Ҳар бир рақиб жамоага янги мураббий тайинлангач, уларга қарши ўйнаш қийин бўлади. Ўмоннинг сўнгги ўйинларини кузатдик – ҳозир улар бошқа услубда ҳаракат қилишмоқда. Кейруш тажрибали мутахассис, янги жамоа шакллантирмоқда. Нима юз беришини эртанги ўйинда кўрамиз.

Биз эса ўз режаларимиз асосида турли услубларни синаб кўрамиз ва зарур натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз" - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе.

Азизбек Турғунбоев: "Яхши кайфиятда йиғинга келдик, машғулотлар ҳам, тайёргарлик жараёни ҳам самарали ўтмоқда. Олдимизда муҳим ўйинлар турибди.

Мухлисларни стадионга таклиф қиламиз. CAFA мусобақаси ҳақиқий футбол байрами бўлади. Жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимизни эртанги ўйинда биз билан бирга бўлишга чақирамиз".

Киритилди: 14:15 29.08.2025. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!