Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тимур Кападзе: Ўйин давомида ҳам вазиятларда совуққон ва оғир босиқлик намойиш эта олдик

Тимур Кападзе:  Ўйин давомида ҳам вазиятларда совуққон ва оғир босиқлик намойиш эта олдик

Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

– Барчани бугунги натижа билан табриклайман. Қийин учрашувда ғалаба қозондик. Футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Эндиликда мақсадимиз йўлида турган олдиндаги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак.

Ўйинга эмоционал тайёргарлик ҳақида:
– Ўйинга қадар футболчилар билан бу томонлама ҳам гаплашдик ва тайёргарлик кўрдик. Бу футбол, ўйин давомида ҳар хил вазият бўлади. Бугунги ўйин давомида ҳам вазиятларда совуққон ва оғир босиқлик намойиш эта олдик, деб ўйлайман.

Индонезияга қарши кечадиган кейинги ўйин ҳақида:
– Биз бор эътиборимизни бугунги ўйинга қарагандик. Лекин Индонезиянинг ҳам ўйинини кўрдик. Кучли жамоа, Кореяни турнирдан чиқариб юбориб, ўз имкониятларини намойиш этишди. Биз эндиликда ярим финал ўйинига тайёргарликни бошлаймиз.

Гол ўтказиб юбормаслик ҳақида:
– Бу албатта жамоавий меҳнат. Ҳимояланиш ҳужумчилардан бошланади. Шу сабабли, гол ўтказиб юбормаганимиз ортида жамоавий меҳнат ётипти.

Киритилди: 23:52 26.04.2024. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!