Хитойнинг Тибет минтақасида содир бўлган зилзила оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 65 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар берди.
“Синьхуа”ахборот агентлигига кўра, 12 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Зилзила оқибатида камида 339 та турар жой вайрон бўлган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу сўнгги беш йил ичида минтақада кузатилган энг кучли зилзиладир. Қутқарув ишларига 1,6 мингдан ортиқ киши жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, зилзила 22 октябрь куни Хитойнинг Тибет минтақаси Нағчу шаҳар округининг Бачен туманида содир бўлган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.