Фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва тиббиёт муассасаларида:
🔹 раҳбарлар учун тиббиётни бошқариш (менежерлик) бўйича ўқув дастури йўлга қўйилади;
🔹 ўқув дастури якуни бўйича сертификатга эга бўлган раҳбарларга ойлик лавозим маошининг 100 фоизи, раҳбар ўринбосарига – 80 фоизи ҳамда бош ҳамширага – 50 фоизи миқдорида устама тўланади;
🔹 раҳбар ходимлар учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) белгиланади ҳамда ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
🔹 1 йил давомида фаолият самарадорлиги кўрсаткичларида (KPI) ижобий (56 фоиздан юқори) натижаларга эришмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.
🏢 Тажриба-синов лойиҳаси доирасида ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ ташкилий, бошқарув ва молиявий жиҳатдан бирлаштирилиб кўп тармоқли шифохоналарга айлантирилади.