Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази қандай вазифаларни бажаради?

A A A
Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази қандай вазифаларни бажаради?

📎 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси негизида тиббий фаолиятни лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилган эди.

📑 Жорий йил 24 июлда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ушбу Марказнинг асосий вазифалари белгиланди.

🟢 Улар қуйидагилардан иборат:

🔹тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлаш;

🔹тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш;

🔹лицензиатларнинг тиббий хизматлар сифати, лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш;

🔹тиббиётнинг нодавлат секторини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини ҳамда уларни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

🔹нодавлат тиббиёт ташкилотларини халқаро тан олинган аккредитациялашда қатнашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

🔹халқаро тан олинган аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини ошириш ва “хавфсиз тиббиёт” стандартларини жорий қилиш;

🔹тиббиёт ташкилотларини аккредитациялашнинг миллий тизимини жорий этиш.

📔Шунингдек, юқоридаги қарор билан Тиббий фаолиятни лицензиялашнинг янгиланган паспорти қабул қилиниб, у 2025 йил 1 январдан кучга киради.


Киритилди: 14:15 01.08.2024. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!