Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилади

Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилади

“Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-408-сон, 29.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:

оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);

ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;

шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.

“O‘zmedimpeks” ва “Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази” давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар маркази ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш, уларнинг манзилли етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

Киритилди: 10:30 05.12.2024. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!