Европа давлатлари раҳбарлари АҚШ Украинага Америка қуролларини етказиб беришни тўхтатишига ишонмаяпти, чунки Европа ва Киев бунинг учун пул тўламоқда.
Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетаси номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Европа етакчилари Киевни қўллаб-қувватлаш энди кўп жиҳатдан ўзларига боғлиқ деган фикрда.