Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

The Times: НАТО Украинада урушдан кейинги даврда қўшинларни жойлаштиришни машқ қилади

The Times: НАТО Украинада урушдан кейинги даврда қўшинларни жойлаштиришни машқ қилади


Британиянинг The Times газетаси ёзишича, ноябрь ойида 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, жумладан Буюк Британия, Франция ва Германия ҳарбийлари Польшага юборилади. Улар урушдан кейинги шароитда тинчликпарвар операция ўтказиш бўйича машғулотларда иштирок этади.
Нашрга кўра, бу Украинада уруш тугаганидан кейин Европа давлатлари ҳарбийларининг мамлакат ҳудудида бўлишини таъминлашга тайёргарлик кўришга қаратилган илк машғулотлардан бири бўлади. Ҳарбийлар қўшинлар, озиқ-овқат ва ёқилғи каби моддий-техник воситаларни тинчликпарвар операция доирасида жойлаштиришни машқ қилади.
Москва Украина ҳудудига NATO давлатлари ҳарбийларининг киритилишига қатъиян қарши. Россия бундай қадамни урушга аралашиш ва ҳатто уруш эълон қилиш сифатида баҳолашини билдириб келмоқда.
Шу сабабли Европа контингентини Украинага жойлаштириш масаласи ҳозирча нафақат ҳарбий, балки ахборот-сиёсий босим воситаси сифатида ҳам кўрилмоқда.
Киритилди: 18:25 17.10.2026. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!