Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Техасдаги отишма оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди

Техасдаги отишма оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди

АҚШнинг Техас штати, Остин шаҳридаги барлардан бирида отишма бўлди.

Маълумотларга кўра, отишмани келтириб чиқарган Нидиагу Диан маҳаллий полиция томонидан тўхтатилиб, ўлдирилган. У ҳужум вақтида “Аллоҳнинг мулки” деб ёзилган футболка ва Эрон байроғи туширилган кийимда бўлган.

Ҳозирда марҳум жиноятчининг ҳаракатлари терговчилар томонидан ўрганилмоқда. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ушбу воқеанинг 28 февралдан бошланган АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши билан қандай алоқаси борлигини ҳам текшираётгани маълум қилинди.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!