АҚШ маъмурияти раҳбари Дональд Трампнинг таъкидлашича, Эрон раҳбарияти Америка операциясидан сўнг Вашингтон билан музокаралар бошлаш истагини билдирган.
У "Atlantic" нашрига берган интервьюсида Эрон томонининг ушбу ташаббусига розилик билан жавоб берганини қайд этди. Трампнинг қўшимча қилишича, Теҳрон "буни анча олдинроқ қилиши керак эди".
"Улар гаплашишни хоҳлашади ва мен гаплашишга рози бўлдим, шунинг учун мен улар билан музокара ўтказаман", — деди Трамп.