Абитуриентлар тест кунида тест бўладиган бино ҳудудига соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога эса соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан кириши керак.
Бунда абитуриент шахсни аниқлаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали текширилади.
Абитуриент тест материалларида нуқсон аниқласа, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши керак.
Назоратчи тест китобининг биринчи бетига “нуқсонли” деб ёзиб абитуриентга бошқа тест беради.