Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тест синовларидан тўлиқ озод этилган абитуриентларга рухсатнома берилмайди

Тест синовларидан тўлиқ озод этилган абитуриентларга рухсатнома берилмайди


Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги барча фанлардан миллий сертификатга эга бўлган ва тестдан тўлиқ озод этилган абитуриентлар шахсий кабинетида “Абитуриент рухсатномаси” шакллантирилмаслигини маълум қилди.

Мазкур тоифадаги фуқароларнинг имтиҳон ҳудудига бориши талаб этилмайди ва рухсатнома йўқлиги сабабли хавотирланишга ўрин йўқ.

Улар тест синовлари тўлиқ якунлангач, барча қатори қабулнинг иккинчи босқичида иштирок этишади.

Бунда абитуриентларга 15 кун давомида олийгоҳ, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти берилади.

Киритилди: 20:23 08.07.2026. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!