Агар режалар муваффақиятли амалга оширилса, Teslaнинг бозор қиймати 25-30 триллион долларга етиши мумкин.
Асосий эътибор ҳайдовчисиз автомобиллар, роботакси хизмати ва Optimus роботларини ривожлантиришга қаратилган. Бу лойиҳалар Teslaнинг инновациялар бўйича етакчи мавқеини мустаҳкамлашга ваъда беради. Компания автопилот ва сунъий интеллект, жумладан Grok чатботи устида фаол ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёдаги энг қиммат компания Nvidia бўлиб, унинг қиймати 4,2 триллион долларга баҳоланмоқда.