Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Tesla’нинг учувчи автомобили оммавий ишлаб чиқарилмаслиги мумкин

Tesla’нинг учувчи автомобили оммавий ишлаб чиқарилмаслиги мумкин

Tesla компанияси тақдим этган учиш имкониятига эга янги Roadster электромобили хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабабли оммавий ишлаб чиқаришга чиқмаслиги мумкин.

Бу ҳақда Флорида университети бизнес мактабининг молия кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори Жей Риттер РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Ўтган ҳафта Tesla компанияси янги авлод Roadster электр спорткарини намойиш этган эди. Тақдимот давомида автомобиль тўсиқ устидан сакраб ўтди, ҳавода ўз ўқи атрофида айланди ва қисқа вақт парвоз қилганидан сўнг ағдарилган ҳолатда ерга қўнди.

Бироқ экспертнинг фикрича, бундай технологияни амалиётга кенг жорий этишда хавфсизлик ва ишлаб чиқарувчининг жавобгарлиги билан боғлиқ жиддий саволлар пайдо бўлади.

«Менимча, янги автомобилдан бир нечта нусха ишлаб чиқарилади. Аммо маҳсулот хавфсизлиги ва ишлаб чиқарувчининг жавобгарлиги билан боғлиқ масалалар катта муаммога айланади», — деди Риттер.

Мутахассиснинг таъкидлашича, учиш хусусиятига эга автомобилнинг эҳтимолий носозлиги оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу эса Roadster’ни оммавий ишлаб чиқариш имкониятларини чеклайди.

«Агар бирор нарса режадагидек кетмаса ва икки тоннали автомобиль осмондан қулаб, кимнингдир ўлимига сабаб бўлса, унда нима бўлади?» — дея савол қўйди профессор.

Шу билан бирга, Риттер Tesla томонидан ўтказилган намойишнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилмаслигини билдирди.

Экспертнинг баҳосига кўра, Roadster’нинг техник имкониятларини намойиш этиш бошқа масала, уни оддий истеъмолчилар учун хавфсиз транспорт воситасига айлантириш эса мутлақо бошқа вазифадир.

Киритилди: 09:05 20.10.2026. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!