Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Террорчилик ҳаракатлари каби хавфли»: Лондон Россия ва Эронни британликларни қўрқитишда айблади

«Террорчилик ҳаракатлари каби хавфли»: Лондон Россия ва Эронни британликларни қўрқитишда айблади

Британия ҳукуматида хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Жонатан Холл The New York Times нашрига берган интервьюсида айтишича, Россия ва Эрон Буюк Британия ҳудудида зўравонлик, жосуслик ва қўрқитиш уюштириш учун маҳаллий жиноий гуруҳлар ёрдамига таянаётгани кузатилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракатлар террорчилик аксияларига қараганда камроқ кўзга ташланади, аммо хавфи кам эмас.

Холл таъкидлашича, Москва ва Теҳрон учун алоҳида агентлар самарасиз бўлиб чиқиши муҳим эмас — катта миқёсда ёлланма агент жалб этилганда, «муваффақиятлилари ўзидан-ўзи чиқиб келади».

Аввалроқ Британиянинг контрразведка хизмати — МИ-5 ўзининг йиллик ҳисоботида Россия, Эрон ва Хитойни мамлакат учун асосий давлат таҳдидлари деб атаган ва уларни Британиядаги вазиятни издан чиқаришга қаратилган жосуслик ҳамда диверсияларда айблаган эди.

Киритилди: 23:11 06.06.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!