Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Террорчи ташкилот Туркиядаги ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни ўз бўйнига олди

Террорчи ташкилот Туркиядаги ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни ўз бўйнига олди

Туркияидаги ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни “Олов болалари” номли террорчи ташкилот ўз бўйнига олди, деб хабар қилмоқда Yeni Şafak газетаси.
“Олов болалари” Туркияда террорчи ташкилот мақомига эга бўлиб, у “Қурдистон ишчи партияси”га алоқадор. Террорчилар баёнотида айтилишича, улар “турк режимини олов ёрдамида тиз чўктириш” мақсадида ўрмон ёнғинларини атайлаб уюштиришган.
Туркия расмий вакиллари ушбу хабарга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беришмаган.
Аномал иссиқ туфайли сўнгги кунларда Туркиянинг кўплаб ҳудудларида ўрмонлар ёнғин ичида қолган. Олов ҳатто курорт шаҳарларга ҳам жуда яқин келиб қолган. Хусусан 29 июл куни Мармарис ва Бодрумдаги бир неча меҳмонхоналардан сайёҳларни эвакуация қилишга мажбур бўлган эди.

Киритилди: 17:16 02.08.2021. Ўқилди: 3070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!